Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Никола Валентич: «Қўқон-1912» ҳали ўз сўзини айтади»

Баҳо:
+ | -

2016 йилда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Никола Валентич ҳимоядаги ишончли ўйинлари орқали мухлисларда яхши таассурот қолдирган эди. Кеча сербиялик футболчи билан қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

- Салом, Никола гаплашмаганимизга ҳам анча бўлди. Ҳозир нима билан бандсиз, қайси жамоада ўйнаяпсиз?

- Ҳозир уйдаман, ҳеч бир жамоада ўнаётганим йўқ.

- Демак, бўш вақтингиз кўп ва собиқ жамоангиз “Қўқон-1912” клуби натижаларини кўзатиб боришга фурсат топяпсиз.

- Ҳа, “Қўқон-1912”га бефарқ эмасман. Жамоага бўлган меҳрим бўлакча. У ерда қисқа фурсат тўп сурган бўлсам-да, ёрқин дамларни ўтказганман. Шунинг учун имкон топдим дегунча “Қўқон-1912” жамоасига доир хабарларни ўқишга ҳаракат қиламан. Уларнинг натижаларини билиб бораман.

- Бу йилдан эътиборан “Қўқон-1912” сафида яна икки нафар сербиялик футболчилар - Марко Милич ва Милан Спремолар тўп сура бошлашди. Мазкур ўйинчиларни танийсизми?

- Ҳар икки футболчини ҳам яхши танийман. Марко ҳам Милан ҳам анча тажрибали ўйинчилар сарасига киради. Улар “Қўқон-1912”га ёрдам бера олишларига ишонаман.

- Жорий мавсумда янгича форматда ўтаётган Суперлига баҳслари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. “Қўқон-1912” жамоаси мавсум стартидаги учта ўйинни сафарда ўтказди ва уларнинг иккитасида мағлубиятга учради.

- Суперлига ҳақида эшитдим. У ерда 12 жамоа иштирок этаётганидан ҳам хабарим бор. Қўқонликлар мавсумни яхши бошлай олишмаганини ҳам биламан. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Нўъмон Ҳасанов кучли мутахассис у жамоа ўйинини кучайтира олади. Унинг жамоаси олдинга қараб кетмоқда.  “Қўқон-1912” ҳали ўз сўзини айтади.

- Яна бир ҳамюртингиз Дарко Гожкович ушбу мавсумда ҳам Қўқонда ўйнамоқда. У билан гаплашиб турибсизми? Унинг жамоа ҳақидаги фикрлари қандай?

- Дарко билан тез-тез гаплашиб турамиз. У Қўқонда бахтиёр эканлигини “Қўқон-1912” жамоаси олдига юқори мақсад қўйилагани айтди.

- Қўқонлик мухлислар борасидаги фикрларингиз...

- Қўқонлик футбол ихлосмандлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Улар жамоани жуда яхши кўришади. Ҳар доим “Қўқон-1912”ни қўллаб-қувватлаб туришади. Уларга ҳар қанча миннатдорчилик изҳор этсак ҳам кам.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 18:21, 18.03.2018.
Ўқилди: 1981 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик