“Бавария” бугун “РБ Лейпциг”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Мюнхен жамоаси 2017 йилнинг 25 ноябрь кунидан бери илк марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 72 ёшли Юпп Хайнкеснинг мураббийлик постига қайтганидан сўнг 31та учрашувда иккинчи марта мағлуб этилди. (27 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият).
Чемпионат якунланишига 7 тур қолганда “Бавария” энг яқин таъқибчиси “Шальке”дан 17 ва Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 18 очко фарқ билан биринчи ўринда бормоқда.
“Бавария” 31 март куни “Боруссия Д”га қарши ўйинда ғалаба қозонса кетма-кет олтинчи марта мамлакат чемпионига айланади. Бундан ташқари, “Бавария”нинг чемпион бўлиши учун “Шальке” клуби “Фрайбург” билан уй ўйинида очко йўқотиши керак бўлади.