Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ҳамиджон Актамов: «Мураббий сифатида охирги ўйинни ўтказдим»

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум”- “Насаф” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

-Ўйин бўйича рақибга ютқазмадик, деб ўйлайман. Шунчаки омадимиз келмади. Биринчи таймда, ҳисоб 0:0 пайтида иккита қулай вазият голга айланмади. Яхши ўйнаб ютқаздик. Йигитларга эътирозим йўқ. Бугун бош мураббий сифатида охирги ўйинни ўтказдим.

Бу футбол, омад ва омадсизлик ёнма-ён туради. Қўлимдан келганича жамоани юқорига кўтаришга интилдим. Буни тушунган, тушунади. Бир кишига ҳамма ишни бажариш қийинчилик туғдирар экан.

Афсуски, ҳозирча чет элдан тажрибали мураббий таклиф этишга имкониятимиз йўқ. Шу боис бундан буён жамоада Юрий Павлович Лукин бош мураббийликни давом эттиради. Илгари ҳеч қачон мавсумни бу қадар ёмон бошламагандик.

Аммо ҳар қандай қийинчиликниям охири бўлади. Футболчиларга қўлдан келганча барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум энди бошланди. Ўйлайманки, аста-секин яхши натижаларни ҳам қўлга кирита бошлаймиз.

"Қизилқум" матбуот хизмати.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 03:16, 19.03.2018.
Ўқилди: 4690 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик