Латвия терма жамоаси дарвозабони ва сардори Андрис Ванин ўртоқлик учрашувида Гибралтар терма жамоасидан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди
"Авваламбор, бу ўйин ва натижа учун мухлислардан узр сўрайман. Бундан пастроққа тушиб бўлмайди. ШУ билан бирга стадионга келган ва телевизор орқали томшабинларга раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. Афсуски, сизларни уялтириб қўйдик, аммо айрим футболчиларни кескин танқид қилмайсизлар деб умид қиламан. авобгарлик бутун жамоанинг бўйнида", - дейди Ванин.
Латвия устидан қозонилган ғалаба Гибралтар термаси тарихида иккинчи ғалаба бўлди.