Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Андижон давлат универститети талабалари “ЎФА Кубоги” соҳиби

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги меморандум доирасида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақалари давом этмоқда.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 11-26 март кунлари Андижон вилоятида Республика биринчилигининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада Андижон давлат универститети, Андижон Машинасозлик институти, Андижон Қишлоқ хўжалиги институти хамда Андижон тиббиёт институтлари иштирок этдилар.

Икки давравий - уй ва меҳмон тизимда ташкиллаштирилган ўйинлар Андижон шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати майдонларида ўтказилди.

Қайд этилган натижалар:

1-тур.

Андижон давлат Универститети - Андижон Қишлоқ хўжалиги институти -  1:0 (жавоб учрашуви - 0:0)

Андижон Машинасозлик институти - Андижон тиббиёт институти – 2:1 (жавоб учрашуви – 0:1)

2-тур

Андижон Қишлоқ хўжалиги институти - Андижон Машинасозлик институти – 1:2 (жавоб учрашуви – 0:0)

Андижон тиббиёт институти - Андижон давлат университети – 1:3 (жавоб учрашуви – 0:1)

3-тур

Андижон Қишлоқ хўжалиги институти - Андижон тиббиёт институти – 1:0 (жавоб учрашуви – 0:0)

Андижон давлат университети - Андижон Машинасозлик институти – 1:0 (жавоб учрашуви – 0:0).

Мусобақа якунига кўра, Андижон давлат Универститети талабалари барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритишди.

2-ўринни Андижон Машинасозлик институти, 3-ўринни эса Андижон Қишлоқ Хўжалиги институтининг ҳаваскор футболчилари эгаллашди.

Шу тариқа, ғолиб жамоа апрель ойининг иккинчи ярмида Наманганда ташкил этиладиган иккинчи босқич ўйинларига йўлланма олди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:30, 26.03.2018.
Ўқилди: 2424 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.