Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоадаги шериги Пауло Дибаланинг сўзларига қўшилиши маълум қилди.
"Ювентус" ҳужумчиси "Барселона" юлдузи билан бирга ўйнаш қийин бўлишини айтган эди.
"Мен Пауло билан унинг гапи ҳақида суҳбатлашиб олдим. Унинг агаплари тўғри. У "Ювентус"да айнан мен "Барселона"да ҳаракатланадиган зонада ўйнайди. Биз айнан бир зонада ўйнаймиз.
Терма жамоада у кўпроқ чапроққа силиши керак эди. Балки у бунга кўникмагандир. Иккимиз бига ўйнашимиз қийин бўлади, чунки мен чап қанотга жуда кам ўтаман.
Бирга ўйнаганимизда, иккимиз марказга ўтишимиз мумкин ва олдинда бизга катта майдон очилади", - дейди Месси.