Кириш Регистрация

Карло Анчелотти Бразилия қандай ҳолатда ЖЧ–2026да ғалаба қозониш мумкинлиги айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Хорватияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модрични юқори баҳолади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, 40 ёшли хорват ҳозирги пайтда ҳам ўзига хос ва ноёб футболчи бўлиб қолмоқда.

«Модрич майдонда исталган позицияда ўйнай олади, чунки у универсал ярим ҳимоячи. У мен бошқарган энг яхши ўйинчилардан бири. У ажойиб профессионал. Модрич — ноёб. Дунёда унга ўхшаш бошқа футболчи йўқ», — деди Анчелотти.

Шунингдек, мураббий Францияга қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоасининг ҳолатига ҳам изоҳ берди.

«Албатта, биз янада ўсишимиз керак. Аммо Жаҳон чемпионатида нима қилишни аниқ биламиз. Хотиржам бўлиш керак, чунки мураббийлар штаби ва федерация биз тўғри йўлдамиз, деб ишонмоқда. Шу пайтгача яхши иш олиб бордик, деб ўйлайман», — деди у.

Анчелотти таъкидлашича, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун Бразилияга фақат ҳужумда ёрқин ўйиннинг ўзи етарли эмас.

«Бразилия чемпион бўлиши учун бизга иқтидор керак — ва у бизда бор. Аммо бундан ташқари, яхши ҳимоя ҳам зарур. Бошқа йўл йўқ. Мен фақат ҳужумкор футболга ишонмайман», — деди мураббий.

Шунингдек, у жамоа етакчилари Винисиус Жуниор ва Рафинья ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Ҳозир Винисиус ва Рафинья дунёдаги энг яхши футболчилар қаторига киради. Жаҳон чемпионатида ҳам улар энг яхшилардан бўлишига ишонаман. Иккаласида ҳам кучли характер ва шахсият бор», — дея қўшимча қилди Анчелотти.

Бундан ташқари, мураббий «Фламенго» ҳимоячиси Данило ЖЧ–2026 учун якуний рўйхатдан жой олишини тасдиқлади.

«Данило нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам жуда муҳим ўйинчи. У 26 нафарлик якуний таркибдан аниқ жой олади, чунки менга унинг характери, шахсияти ва ўйин услуби ёқади. У ҳимояда исталган позицияда ўйнай олади», — дея таъкидлади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1 апрель куни Орландода бўлиб ўтади. Учрашув 05:00 (Тошкент вақти)да старт олади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:33, 30.03.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик