Кириш Регистрация

«Реал» ўз тарбияланувчисини арзонга сотиб олиб, «Барса» режаларини бузмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Осасуна» вингери Виктор Муньос Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» 22 ёшли испаниялик футболчини бор-йўғи саккиз миллион евро эвазига қайта сотиб олишлари мумкин. Таъкидланишича, «Осасуна» янги стадион қурилиши сабабли маблағ танқислигига учраган, шу боис клуб «Реал» билан келишувга рози бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Муньос барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйди.

Муньоснинг «Осасуна» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Аввалроқ, испаниялик вингер трансферига «Барселона» қизиқиш билдираётгани айтилган эди.

Киритилди: 08:34, 31.03.2026.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик