Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Ёзда «Реал» уч нафар футболчини ортга қайтаради

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансферлар даврида «Реал» таркибига уч нафар футболчи қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар сафига ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пас ҳамда ҳужумчилар Виктор Муньос ва Эндрик қайтади. Ушбу футболчилар «қаймоқранглилар»нинг мавсумолди тайёргарлигида иштирок этади.

19 ёшли Эндрик қишда ижара асосида «Лион»га ўтган эди. 21 ёшли Пас ҳозирда «Комо», 22 ёшли Муньос эса «Осасуна» сафида тўп сурмоқда. Бироқ «Реал»да ушбу футболчиларни қайта сотиб олиш имконияти мавжуд.

Айни пайтда «Реал» Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Терма жамоалар ўйинларидан кейинги навбатдаги баҳсни мадридликлар 4 апрель куни сафарда «Мальорка»га қарши ўтказади.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:46, 31.03.2026.
Ўқилди: 5241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик