Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Амиржон Сафаров: «Муаммоси йўқ жамоа борми ўзи?»

Баҳо:
+ | -1

Колумбия футболи афсонаси Карлос Вальдеррама ЖЧ-2018 стартини интиқ ҳолда кутмоқда. Зеро, унинг ўз ҳамюртларидан умида катта.

Футболчилик фаолияти давомида нафақат ажойиб ҳаракатлари, балки ўзига хос соч турмаги билан ҳам яққол кўзга ташланиб турган Вальдеррама RT журналистларига берган интервьюсида Россия Конфедерациялар кубоги-2017 мисолида мундиални юқори даражада ўтказишга шай эканлигини тўлиқ исботлаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

— Аввало, ўзингизга боғлиқ савол: мундиал вақтида нега айнан RT телеканали билан ҳамкорлик қилишни лозим топдингиз?

— Колумбия термасининг жаҳон чемпионати финал раундига йўл олгани шахсан менга ҳам имконият яратди. Акс ҳолда, мундиалда қайсидир мақомда иштирок этмасдим. Энди зиммамда улкан вазифа турибди ва унга тайёрман.

Зеро, ватандошларим ҳар сафар ҳам ЖЧга чиқаверишмайди. Шу маънода айтсам, бу галги мундиал колумбияликлар учун ҳар томонлама унутилмас бўлиб қолиши керак. Хусусан, мен ҳам юзага келган имкониятдан тўлақонли фойдаланишим шарт.

— RT билан тузилган шартномага мувофиқ, бир ой давомида Россияда бўласиз. Бу вақтда мухлислар сиздан айнан нималарни кутишлари мумкин?

— Бу қувончли дамларни баҳам кўриш имкониятидир. Колумбия терма жамоаси мундиалдаги иштирокини тугатгунича бутун мамлакатимиз турнирни диққат билан кузатиши тайин. Вазифам аниқ - энг сара янгиликларни бутун Жанубий Америкага етказиш. Очиғи, бу миссия ўта муҳим.

—ЖЧ учрашувларини Россия телевидениесида шарҳлаб бориш сиз учун қандай аҳамият касб этади?

— Буни чинакам синов сифатида қабул қиляпман.

— Россияда ҳам нафақат турнирни ташкиллаш, балки терма жамоалар ва мухлисларни кутиб олишга ҳам катта эътибор қаратилиши аниқ. Сизнингча, 4 йилликнинг энг йирик футбол форуми кутилган савияда ўтадими?

— Россия дастлабки синовдан муваффақиятли ўтди — Конфедерациялар кубогининг бинойидек ташкил этилгани муҳим қадамдир. Ўша турнир ташкилотчилиги ЖЧ-2018 ишончли қўлларда эканлигига ишонч уйғотди.

Менимча, Конфедерациялар кубоги вақтида яратилган шарт-шароитлар сайёҳлар, журналистлар ва футболчиларни бирдек қониқтирди. Шахсан мен барчасига оптимистик руҳда қарайман ва нав-батдаги ЖЧ буюк мундиал сифатида тарихга киришига ишонаман.

— Қизиқ, ахборот олишда қайси манбалардан фойдаланасиз? Умуман, RT телеканали кўрсатувларини томоша қиласизми?

— Ҳа, албатта. Ахир барча воқеалардан бохабар юриш керак-ку. Умуман, олий даражадаги спортчилар ТВ ва интернетни мунтазам равишда кузатиб боришлари шарт. Шахсан мен дунёдаги энг муҳим янгиликлардан вақтида хабардор бўлишга одатланганман.

— Колумбия термаси Бразилиядаги мундиалда анча яхши натижаларга эришди. Жамоангизнинг Россия турнирига ҳам деярли ўша таркиб билан келиши кутилмоқда. Сизнингча, колумбияликларда мухлисларни ҳайрон қолдириш имконияти нечоғли катта?

— Чиндан ҳам, ЖЧдаги энг яхши натижамизни Бразилияда қайд этдик. Муҳими, ўйинимиз кутилган даражада чиқди ва ҳаттоки, ғалабага яқин келдик. Дейлик, Бразилия термасига қарши ўйнашимизга тўғри келганида ҳам, ўзимизни яхши томондан кўрсатдик.

Зеро, мусобақа мезбони билан баҳслашиш ҳамиша қийин. Эндиги вазифа — ўша натижани янада яхшилаш. Ўйлайманки, ҳозирги жамоамиз бунга қодир. Таркибда айрим ўзгаришлар йўқ эмас, менимча, янги ўйинчилар савияси ҳам жуда баланд.

Умуман олганда, колумбияликлар мудом оптимистик кайфиятда юришади. Хуллас, барчамиз термамиз муваффақиятига ишонамиз.

— Колумбияда шундай тушунча бор: «Футбол инсонларни ягона мақсад йўлида бирлаштиради, қи-йинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакатни ижобий томонга ўзгартириб, жаҳонга танитишга хизмат қилади». Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Дарҳақиқат, шундай. Мамлакатимиз узоқ йиллар давомида оғир иқтисодий таназзулни бошдан ўтказди. Футбол эса барча қийинчиликларни енгишимизга ёрдам берди.

Ўша оғир дамларда миллий жамоамиз жаҳон чемпионатида 3 марта қатнашди. Умуман, спорт доим тараққиётга хизмат қилади, Колумбияда эса айнан футбол биринчи рақамли спорт туридир.

— Мабодо, Колумбия термаси жаҳон кубогини қўлга киритса, ажо-йиб соч турмагингизни бутунлай олдириб ташлашингиз мумкинми?

— Йўқ, чунки бу мен учун муқаддас хилқат.

— Тасаввур қилинг, ЖЧ финали, Колумбия термаси Германия жамоасига қарши, пенальтилар сериясидаги охирги зарба. Терма жамоангиз натижаси айнан соч турмагингизни олдириш-олдирмаслигингизга боғлиқ...

— Саволингизга жавоб бериб бўлдим: муқаддас нарсалар дахлсиз қолади, барибир.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:01, 27.03.2018.
Ўқилди: 2671 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.