Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Енгилатлетика спорт курашлари ва велоспорт бўйича Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар бугун Миллий олимпия қўмитаси томонидан мукофотланди.

Хабарингиз бор, февраль ойида енгил атлетикачиларимиз Эронда, велоспорт терма жамоамиз аъзолари Малайзияда, курашчиларимиз эса Қирғизистондаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритгандилар. Шу муносабат билан мазкур нуфузли мусобақаларда олтин медални қўлга киритган спортчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан 15 миллион, кумуш медаль соҳиблари 10 миллион, бронза медалларига сазовор бўлган вакилларимиз эса 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

Миллий олимпия қўмитаси шунингдек, ушбу спортчиларни тарбиялаган мураббийларни ҳам эътибордан четда қолдирмади ва ўз навбатида уларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди. Мукофтларни ўз эгаларига МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар топширишди. Тадбирдан сўнг Бишкекдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эркин курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бишкекдаги натижа мен учун катта ғалаба бўлди. Чунки, сўнгги маротаба 2011 йилда умумжамоа ҳисобида мана шундай муваффақиятга эришгандик. Ушбу натижани етти йил ўтиб яна такрорлай олдик. Бу муваффақиятлар ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Бунинг тагида катта меҳнат ётибди. Жамоамиз ёш эканлигига қарамай, мусобақада катта ҳажмдаги ишни бажарди ва медаллар шодасига эга чиқди. 3та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўла олдик. Навбатдаги мусобақаларда ушбу кўрсаткичимизни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Осиё ўйинларидаги имкониятларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ва биздан тажрибали бўлган спортчи акаларимиз биргаликда ҳаракат қилиб, ёшларга тўғри йўл кўрсата олсак, насиб қилса келажакда улар биздан ҳам яхшироқ кўрсаткичларни қайд эта оладилар. Навбатдаги Олимпия ўйинларида биз янада яхши натижа қайд этмоқчимиз ва ўзбек халқини хурсанд қиламиз.

Миллий олимпия қўмитасининг ушбу рағбати келажакдаги мусобақалар учун масъулиятни янада оширади. Чунки, бу биз учун яхшигина кўмак, ёрдам бўлади. Бундай эътибор спортчи учун жуда муҳим. Эътибор кучайгани сари, бизнинг ҳаракатимиз, масъулиятимиз ва натижаларимиз ҳам яхшиланиб бораверади. Бундай рағбат тажрибали спортчилар учун ҳам, ёшлар учун ҳам зарур. Чунки, улар шу соҳанинг нонини ейди.

Нуфузли мусобақаларда мадҳиянгизни эшитсангиз... Буни тасвирлаб бериб бўлмайди. Ўша лаҳзада узоқ қилинган меҳнат зое кетмаганини, халқ олдида юзингиз ёруғ бўлганини сезасиз. Барча чарчоқлар чиқиб кетади. Ҳар бир спортчига мана шундай нуфузли мусобақаларда, шу жумладан, Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиш насиб қилсин", - деди Ихтиёр Наврўзов.

Шунингдек, енгил атлетикачимиз, Осиёнинг уч карра чемпиони, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” ғолиби Надия Дусанова ҳам ушбу эътибордан хурсанд эканлигини яшириб ўтирмади.

"Мен учун йил омадли бошланди. Навбатдаги мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Айни пайтда Осиё ўйинларига Дукентда тараддуд кўрмоқдамиз. Бизни олдинда тўрт йилликнинг энг муҳим старти кутиб турибди. Совринли ўринларни қўлга киритиш учун охиригача курашамиз.

Бугунги тақдирлаш маросими кутилмаган хол бўлди. Қўнғироқ қилиб, Миллий олимпия қўмитасига таклиф этишди. Нима муносабат билан чақиришганини ҳам билмадим. Келсак, мана шундай ёқимли ҳолат гувоҳига айландик. Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз эвазига мукофотландик. Бундай эътибор учун Миллий олимпия қўмитасига катта миннатдорчилик билдирмоқчиман", - деди Надия Дусанова.

Тадбир якунида МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов сўз олиб, Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам халқаро майдонда, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчилар ва уларнинг устозларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, рағбатлантириб боришга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Бугунги тантанали маросимида жами 20 нафар спортчи ва худди шунча мураббий бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:46, 28.03.2018.
Ўқилди: 4745 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.