Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Луис Суарес: «ЖЧ фаворити? албатта, Уругвай»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике youtubeдаги блоги учун жамоа­доши Луис Суаресдан интервью олди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Бугунги суҳбатимиз сенинг терма жамоадаги фаолия­тинг ҳақида бўлади. Интервью олиш учун «Аякс», «Ливерпул»даги фаолиятингни ҳам ўргандим. Лекин асосий эътиборимни терма жамоага қаратдим.

Фактлардан бири шуки, миллий терма жамоадаги дебютингни 2007 йили Канадада бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатидан олдин нишонлаган экансан. Ўшанда февраль ойида Колумбия­га қарши учрашувда майдонга тушгансан...

- Ҳа, шундай бўлганди. Бу менинг «Гронинген»даги биринчи йилим эди. Мени ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатига қўйиб юборишмади. Лекин «Гронинген»да ўзимни кўрсатганим учун миллий терма жамоадан таклиф олдим.

Колумбияга қарши кечган баҳсда 10-рақам бўшлиги учун менга беришди. Ўшанда Себасть­ян  Абреу «Рози бўлма, бу рақам омадсизлик келтиради», деганди. Охир-оқибат у ҳақ бўлди. Чунки дебютим...

- Қизил карточка билан якунланди. Лекин ўшанда пенальтини аниқ амалга оширгандинг.

- Тўғри. Терма жамоадаги дастлабки учрашувимда Колумбияни 3:1 ҳисобида мағлуб этганмиз. Аслида бундан яхши дебют бўлмайди.

- Кейин ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бординг. Ўшанда сен билан биринчи бор учрашгандик. Уругвай ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланган. Сен голлардан бирига муаллифлик қилгансан.

-Жанубий Америка кубогидан олдин мураббийнинг миллий терма жамоага чақириши ёки ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишимни аниқ билмасдим.

Якунда мени ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига боришимни маъқул деб ҳисоблашди. 2007 йилнинг сентябрида ЖЧ-2010 саралаш баҳслари бошланди. Шундан сўнг мени терма жамоага жалб қилишди.

- ЖЧ-2010 саралаш босқичи баҳсларида ўзингни кўрсата олдинг. Якунда фаолиятингда биринчи бор мундиалнинг финал босқичида иштирок этдинг. Ўша мусобақанинг ёрқин дамлари эсингдами?

- Ҳар бир мусобақада битта бўлса ҳам ҳайрон қолдирадиган жамоа бўлади. ЖЧ-2010да бундай жамоа Уругвай бўлди. Айниқса, бу чорак финалдан ўрин олган Ганага қарши ўйинда юз берганди.

Ўйлашимча, ҳозир ўша баҳсда тўпни қайтарганим хусусида сўрайсан. Тажриба ҳақида гапирадиган бўлсам, Уругвайнинг чорак финалга йўл олиши катта муваффақият эди, ўшанда.

Ке­йинчалик ярим финалга ҳам яхши формада етиб бордик. Диего Форлан ажойиб ўйнаганди. Ярим финалда Голландия терма жамоаси омад туфайли 3:2 ҳисобида устун келган.

- Ганага қарши ўйиндаги четлатишдан сўнг ўзингни қандай ҳис қилгансан? Ўшанда коридорда ганаликларнинг пенальтини аниқ амалга ошира олмаганларини кўриб, сакраб юборгандинг.

- Одам ғалати ҳолатга тушиб қолади. Аввалига четлатилганингиз учун қайғурасиз. Бошқа тарафдан жамоани инқироздан олиб чиқиб кетган бўласиз. Яъни ғалабанинг асосий сабабчиси бўлганингизни ҳис қиласиз.

Гана билан бўлган ўйинда пенальтилар сериясида Абреу сўнгги зарбани амалга ошириб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритганимизда, захира ўриндиғидаги футболчиларимиздан бири ҳушини йўқотган.

- Жиддий айтяпсанми? Билмас эканман. Ким эди у?

- Хуан Кастильо. Ярим финал йўлланмасини нишонлаётганимизда ўзига келган.

- 2011 йили Америка кубогида зафар қучгансизлар. Сен Аргентинадаги турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлгансан. Перуга қарши ярим финалда иккита голга ҳам муаллифлик қилгансан.

Финалда Парагвай дарвозасини ҳам ишғол қилгансан. Ўшанда Уругвай 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

- Яна бир эътиборли томони, Уругвай охирги марта Америка кубогида 1987 йили зафар қучган экан. Ўшанда ҳам мусобақага Аргентина мезбонлик қилган. 2011 йили чорак финалда айнан Аргентинани ютиб, кучимизга куч қўшилган.

Финалгача етиб борган Парагвай, «плей-офф»да­ги барча учрашувларда қўшимча вақтлар ёки пенальтилар серияси эвазига ғалаба қозонганди. Шунга бўлса керак, ҳал қилувчи ўйинда улар чарчаб қолишган. Биз эса бундан унумли фойдаланганмиз.

- Тез орада ЖЧ-2018 баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қайси терма жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсан?

- Фаворитлар? Албатта, Уругвай.

- Бироз интрига қўшсак бўладими?

- Менимча, фаворитлар кўп. Биринчидан, Европа жамоалари - Германия, Испания, Франция. Жанубий Америкадан эса Аргентина, Бразилия ва Уругвай бор.

- Сен билан тенгқурмиз. Иккимиз ҳам 1987 йили туғилганмиз. Эдинсон Кавани ҳам сен билан бир йилда туғилган. Иккингизнинг муносабатларингиз қандай?

- Албатта, биз бир авлод вакилларимиз. 2007 йилдан буён терма жамоада бирга ўйнаймиз. Балки у мендан бир-иккита кўпроқ ўйин ўтказган бўлиши мумкин.

Эътиборли томони, иккимиз ҳам Сальто шаҳрида туғилганмиз. Бўлажак мундиалда Эди билан бирга Уругвай халқини хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

- Охирги савол. Жорий мавсумда «Барселона» бирор-бир турнирда зафар қучадими?

- Албатта.

- Ҳа. Лео ҳам шу ҳақда айтганди. Энди юз фоиз ишончим комил. Луис суҳбат учун сенга раҳмат.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:56, 29.03.2018.
Ўқилди: 2712 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.