Яна саноқли дақиқалардан сўнг 4-тур доирасидан ўрин олган уч учрашувнинг иккитаси бошланади. Олмалиқнинг АГМК жамоаси ўз майдонида “Локомотив” клубини қабул қилса, “Қўқон-1912” Қўқонда “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга тушади. Турнинг сўнгги ўйини эса 20:00да бошланади, унда мухлислар “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари баҳсига гувоҳ бўлишади.
Ҳар учала ўйин ҳам принципиал,қизиқарли ва шиддатли кечиши кутилмоқда. АГМК тўрт тургача атига бир очко жамғарган, демак улар учун ғалаба жуда муҳим. Амалдаги чемпион, жорий йилда ҳам бош своринни мақсад қилган “Локомотив”нинг аҳволи ҳам мақтагудек эмас, “темирйўлчилар” уч ўйинда уч хил натижа кўрсатган ҳолда, ўрта қаторда бормоқда.
Айниқса, Қўқондаги учрашув кўпқиррали аҳамиятга эга. Биринчидан, водий дербиси, ҳар иккаласи ҳам ютуқнинг қадрини билишади. “Навбаҳор” устунликка эришган ҳолда “Насаф”нинг дуранггидан фойдаланиб камида иккинчи поғонага, балки биринчига ҳам кўатрилиб олиш имкониятига бор. Қўқонда эса катта футбол байрами – бугун кўхна шаҳардаги марказий стадионнинг янги мавсумга очилиш маросими. Турган гапки, байрам кайфияти ғалаба билан уйғунлашади.
“Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоаларининг ўзаро баҳси ҳам мухлисларга чинакам футбол кайфиятини тақдим этиши кутиляпти.
31 март.
АГМК – “Локомотив”
Олмалиқ шаҳри. Соат 18:00.
Ҳакамлар: А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л.Қўчқоров (Тошкент).
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
Қўқон шаҳри. Соат 18:00
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи - Р.Айтеков (Тошкент)
Комиссар - М. Саидқосимов
“Пахтакор” – “Нефтчи”
Тошкент шаҳри. Соат 20:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи - К. Смирнов (Қарши)
Комиссар - Р. Черников