Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши “Марказий” стадионга йиғилган чарм тўп ихлосмандларига кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, “Болалар” гуруҳи, Зиёда, Баҳром Назаров, “Божалар” гуруҳи каби эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд қилишди. Мухлислар учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг мавсумни очиб бериш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга сўз берилди. Водийда мухлислар футболни жуда яхши кўришларини таъкидлар экан, МОҚ Президенти Қўқон бу борада алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

“Қўқон шаҳри ўзбек футболи ватани ҳисобланади. Миллатимиз футболининг қалдирғоч жамоаси бўлган “Мускоманда”га айнан Қўқонда асос солинган. Ўзбек футболининг ривожи айнан шу ердан бошланганини барчамиз яхши биламиз. Муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги, замонавий стадион барпо этиш тўғрисидаги алоҳида сўз юритилгани барча футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап.

Ўз ўрнида “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда, миллий чемпионатимизда муносиб иштирок этиб, қўқонлик мухлисларни хурсанд қилишга интилиши зарур. Бу борада жамоага омад тилаб қоламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг, Қўқон шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов сўзга чиқиб, юртимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга бутун мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Шунингдек, жамоалар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ҳам ташаккур изҳор қилди.

Тантанали маросим якунида Умид Аҳмаджонов "Қўқон-1912" клуби вице-презиенти Бахтиёр Толиповни ЎФАнинг махсус совғаси билан тақдирлади.

Шундан сўнг Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйинига старт берилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:38, 31.03.2018.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.