Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Нўъмон Ҳасанов: «Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдиндан шундай ўйин бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Охирги учрашувларда “Навбаҳор” ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. Мухлисларимиз учун бугун ҳақиқий байрам бўлди. Ғалаба улар учун муносиб совға бўлди, дейишим мумкин. Бугун болалар борларини бериб ўйнашди. Футболчилар бир-бирлари билан қисқа пас орқали ўйнашлари менга манзур бўлди. Тўғри,бунга эришиш осон бўлмади.

Футболда заҳирага кўп эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Тезликни ошириш учун заҳирадан фойдаланиш зарар қилмайди. Бугун ҳам ушбу принципимга содиқ қолдим ва бу самара берди.

Таран биринчи таймда яхши тўп сурди. Тўпни ўзида сақлаб туриш бўйича у етакчилардан бири саналади. Игорь ҳали ўзини кўрсатади.

Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди. Мухлисларимиз стадионда ҳақиқий байрамни ташкил этишди. “Навбаҳор”га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугунги ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.

Ишқибозларимиз ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.

Манба: www.kokan1912.uz
Киритилди: 21:20, 31.03.2018.
Ўқилди: 2405 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик