Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бранко Иванкович: «Гуруҳимизда 12 очко жамғарган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқа олмаслиги мумкин»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасида, эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ва жамоанинг 15-рақамдаги ҳимоячиси Муҳаммад Ансорий иштирок этишди.

Бранко Иванкович:— Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар. Авваломбор “Насаф” клуби расмийларига бизни жуда яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилигимни билдираман.

Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Эртага жуда қизиқарли учрашув бўлиши кутилмоқда. “Насаф” ҳозирги пайтда яхшигина жисмоний барқарор жамоа. Ўзаро бўлиб ўтган биринчи учрашувимиздаги мағлубиятга учраганига асосий сабаб, у пайтда мамлакатингизда миллий чемпионат бошланмган эди. Энди рақибимиз ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга. Шунинг учун эртага рақибимиз умуман кучли ўйин кўрсатишини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Шунингдек рақибимиз эртага гуруҳ босқичидаги имкониятини яхшилаб олиш учун ҳам ҳаракат қилади.

Гуруҳимиздаги вазият шундайки, ҳатто 12 очко жамғарган жамоа ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги мумкин. Авваллари 9 очко билан бемалол гуруҳ босқичидан чиқса бўлар эди.

Биз рақибимизни энди аввалгидан яхшироқ биламиз. Жамоа устози Рўзиқул Бердиев жуда ажойиб жамоа туза олган. Жамоа тез ва қисқа тўп оширишлар билан ўйнайди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф”нинг мухлислари стадионда жуда ажойиб муҳит ярата олишади. Мураббий сифатида бу ҳолат мен учун жуда ёқимли.

Биз бу ўйинга битта йўқотиш билан келдик, дисквалификация туфайли ҳимоячимиз Шожа Халилзода бизга ёрдам бера олмайди.

Қаршига келишдан аввал икки учрашувда мағлубиятга учрадик. Аммо биз бу ўйинларда мағлубиятга хос ўйин кўрсатмадик, бизда омад ҳам етишмади. Охирги ўйиндаги мағлубиятимизга сабаб, терма жамоада иштирок этган ўйинчиларимиз сафимизга кечроқ қўшилгани бўлди. Уларнинг хизматидан биз фойдалана олмадик.

“Насаф” таркибидаги биронта ўйинчиини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Жамоада кучли футболчилар йиғилишган. Шунингдек жамоанинг бир қанча футболчилари мамлакатнинг турли терма жамоаларида ўйнашади. “Насаф” Ўзбекистонда энг замонавий ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади.

Жамоа Қатарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, жамоанинг кўрсатган ўйини бу ҳисобга мос эмас эди.

Мени Ўзбекистонга бош мураббийликка таклиф тўғрисида? Одатда яхши фаолият юритаётган мураббийга ҳар қандай расмий ва норасмий таклифлар бўлиб туради. Аммо менга Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ.

Муҳаммад Ансорий: - Аввалом бор ассалому алайкум. Эртага чиройли ва қизиқарли учрашув бўлади. Эртага бўладиган ўйин олдидан рақибимизни жуда яхши ургандик, биз гуруҳимиздаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Эртага бўладиган учрашувда барчага омад тилайман.

Миллий чемпионатимиздаги кетма-кет мағлубиятлар бизга ҳеч қандай руҳий таъсир қилган эмас. Биз ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 14:18, 01.04.2018.
Ўқилди: 4371 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.