"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ чорак финалида "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида фикр билдирди.
"Реал" ва "Ювентус" ўртасида биринчи учрашув 3 апрель куни Туринда, жавоб учрашуви 11 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.
"Бу ўйинлар ҳозир бутун ўй-хаёллармизни олиб қўйган. Нисбатан кучли жамоага қарши ўйнасанг, маълум қийинчиликларга учрайсан. "Реал"да экстраординар ижрочилар кўп.
"Реал"дек жамоада бир ўйинчи ҳаммасини ҳал қилмаслиги мумкин. Аммо Роналдуга яна дуч келиш ҳақидаги ўйлар кечалари менга уйқу бермаяпти", - дейди Буффон.