Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович МЛСга ўтишидан олдин Хитой чемпионатидан таклиф олган экан.
«Sports Illustrated»нинг ёзишича, Хитой клубларидан бири Ибрагимович билан шартнома имзолашни истаган ва бунинг учун футболчига 100 млн евро таклиф қилган Бироқ Златан бу таклифни рад этган.
Таъкидлаш керакки, Ибрагимович МЛСда икки йилда 3 млн евро ишлаб топади.