Хитойдаги ҳаваскорлар турнирида катта жанжал келиб чиқди.
“The Sun” нашрига кўра, “Laoye Cup” ҳаваскорлар турниридаги ўйинлардан бирида — “Аогиу” ва “Малу” клублари учрашувида ҳакамнинг баҳсли қарори юзасидан жанжал келиб чиқди. Жанжал вақтида футболчилардан бири чап қулоғини жиддий жароҳатлаб олди. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келишди ва вазият барҳам топди.