Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Насаф"нинг ёш футболчилари Қатардаги халқаро турнирни якунлашди

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг дунёга машҳур “Аспире” футбол академияси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этган халқаро турнир ниҳоясига етди.

Турнирга Ўзбекистон ҳамда Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан, Ўзбекистондан ҳам футболчилар таклиф этилган эди.

“Насаф” футбол мактаби 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилгани боис, Қатардаги турнирда иштирок этди.

Мазкур мусобақада “Насаф” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоаси (мураббийлар: Нурали Султонов, Насим Шойимов), 2001-2002 йилда туғилганлар жамоаси (мураббий: Павел Кшнякин) ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоаси (мураббий: Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимов) иштирок этишди.

Кеча ёш "аждарлар" "Аспире" академияси тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказишди. Бу учрашув ёш "аждарлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Шунингдек кечанинг ўзида турнир ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. "Насаф" тарбияланувчилари турнирда учинчи ўринлар билан кифояланишди.

“Насаф” футбол мактабининг тарбияланувчиси, ёш дарвозабон Асадбек Полвонов турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди.

"Насаф"нинг ёш футболчилари бугун кечки пайт юртимизга қараб йўлга чиқишади.

Манба: fc-nasaf.uz
Киритилди: 11:08, 05.04.2018.
Ўқилди: 3485 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик