Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Навбаҳор» мухлислари учун хушхабар!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 7 апрель куни “Навбаҳор” Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. 2018 йилдан эътиборан ҳар бир учрашувни катта байрам тантаналарига айлантириш борасида бир қатор ишларни амалга оширилмоқда. Клуб раҳбарияти бу сафар ҳам ишқибозларимизга хуш кайфият тақдим этиш мақсадида, ўйиндан олдин концерт дастурини уюштиришга қарор қилишди.

Демак, “Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин халқимиз ардоғидаги санъаткорлар  - Искандар Ҳамроқулов, Рашодбек Аъзамов, Шаҳло Маҳмудова ва Наманган вилоятининг таниқли эстрада хонандалари мухлислар хизматида бўлишади. Санъаткорларнинг чиқишларидан сўнг соат 20.00да Суперлига 5-туридан ўрин олган ўйин бошланади. Барча мухлисларни ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Чипталар, ўйингоҳ кассаларида ва шаҳардаги йирик бозорларда ташкил этилган кўчма дўконларда сотилмоқда.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:05, 05.04.2018.
Ўқилди: 5279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5177]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4212]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3546]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3399]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2799]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2755]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2593]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2373]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2303]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик