“Қизилқум”- “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
-Учрашув қизиқарли кечди. Ғалаба ҳар иккала жамоага ҳам зарур эди. Бугун ҳам ўтган учрашувдаги сингари ғолиб чиқиб, мухлисларни хурсанд этишни истагандик. Аммо тенг кечган беллашувда омад рақибга кулиб боқди. Умуман яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда, ғалабага эришишмиз ҳам мумкин эди. Ўтган турда Алишер Саноев жароҳат олганди, бугун Григалашвили ўйинни охиригача давом эттиролмай, майдонни тарк этди. Иккинчи ўйиндирки жамоамизнинг етакчиси ва сардори Эркин Бойдуллаев жароҳати боис ёрдам бера олмаяпти. Албатта етакчи футболчиларимизнинг йўқлиги бугун бизга жудаям билинди. Камида очко олишимиз керак бўлган ўйин охирида гол ўтказиб, аламли мағлубиятга учрадик.
“Қизилқум” Матбуот хизмати.