Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна 1-0 Севилья
24/04 22:00 Леганес 1-1 Жирона
25/04 00:30 Атлетико 3-0 Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис 5-1 Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче
26/04 05:00 Ноттингем Форест - Брентфорд
26/04 16:30 Челси - Эвертон
26/04 18:00 Комо - Женоа
26/04 18:00 Қўқон-1912 - Хоразм
26/04 19:00 Машъал - Сурхон
26/04 19:00 Брайтон - Вест Хэм
26/04 19:00 Ньюкасл - Ипсвич
26/04 19:00 Саутгемптон - Фулхэм
26/04 19:00 Вулверхэмптон - Лестер
26/04 20:15 Сўғдиёна - Андижон

Месси майдонда деярли югурмайди, бунинг исботи бор!

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 2017-2018 йилги мавсумида ҳужумчилар орасида энг кам югургани Лионель Месси ҳисобланади. Швейцариянинг “Neue Zürcher Zeitung” нашри хабарига қараганда, аргентиналик футболчи бир дақиқада 89,9 метр масофани босиб ўтади. Ҳисоблаб кўрилса, оддий одам 5 км/с тезликда югурганида дақиқасига 83,3 метр масофани босиб ўтаркан. Демакки, бу Мессининг кўрсаткичи билан деярли бир хил.

• Криштиану Роналду ЕЧЛнинг ушбу мавсумида бир дақиқада ўртача 101,9 метр масофани забт этмоқда. Криштиану самарадорлик борасида етакчи, унинг гол уриши ёки голли узатмани амалга ошириши учун 5644 метр югуриши кифоя қилган, бу борада Коутиньо иккинчи (6196 метр), Месси эса учинчи ўринда (6773 метр).

• Стадионда фақат битта футболчи Лионель Мессидан кам югуради. У “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эрик Байи бўлиб, Байи бир дақиқала 88,2 метр масофани босиб ўтади (дарвозабонлар бундан мустасно).

• Чемпионлар лигасида бир дақиқада энг кўп масофани забт этиш борасида учта футболчи етакчи ҳисобланади. Булар: Бруно Коста («Порту») — 143,7 м, Адам Лаллана («Ливерпуль») — 142,6 м ваМаҳмуд Дауд («Боруссия» Д) — 141,7 м. Кучли тўққизликдан, шунингдек, қуйидаги футболчилар ҳам жой олган —Жеймс Милнер («Ливерпуль») — 139,6, Коке («Атлетико») — 138,5 ва Кристиан Эриксен («Тоттенхэм») — 137,4.

• Мессининг югурмаслиги янгилик эмас.2014 йилги жаҳон чемпионатида ФИФА расмий статистикани чоп этган, унда Месси майдонда югуриш борасида 30-ўринни эгаллаганди. Бироқ айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан Аргентина термаси финалгача етиб борган. Месси ўша мундиалнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Бир сўз билан айтганда, кўп югурмаслиги Мессининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмайди.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:40, 06.04.2018.
Ўқилди: 16489 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz