ЎФА томонидан 10 миллион жарима тўлаши керак бўлган “Бухоро” сардори Шавкат Саломов борасида ҳакамга нисбатан қилган қўпол хатти-ҳаракати учун айбдор эканлигини тан олиб, ҳакам Тимур Тўхтасинов ва футбол раҳбарларидан узр сўради.
- Кечаги ўйинга барча бирдек гувоҳ бўлди. Авваламбор кечаги учрашувдаги қўпол хатойим учун ҳакам ва қолганлардан узр сўрайман. Тан оламан, профессионал футболчининг ишини қилмадим.
Мен шунчаки жамоадошим Артём Филипосян сариқ карточка олишини умуман хоҳламадим. Чунки унда учта сариқ карточка бор эди.
Тўртинчисини олса “Нефтчи”га қарши кечадиган сафар ўйинимизда иштирок эта олмаслигини ўйлаб, ўзимни тутиб тура олмадим.
Бундан кейинги учрашувларда хатоларга йўл қўймасликка ваъда бераман ва яна бир бор барчадан ўз узримни сўрайман”, деди Саломов.
“Бухоро” клуби Матбуот котибаси, Гульмира Гулямова.