“Бунёдкор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида бекободликлар устози иштирок этди.
- Рақиб ким эканлигини яхши билган ҳолда баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. “Бунёдкор” мусобақа жадвалида бежизга пешқадамлик қилмаяпти. Рақибни яхши ўрганиб чиқиб, шунга муносиб ўйин услубини танлагандик. Ўйинни ёмон бошламадик ва 55 дақиқа давомида футбол ўйнадик. Кейин эса йўл қўйган хатоларимиз эвазига жазоландик. Ортда қолган бешта учрашувда атиги иккита тўп ўтказиб юборгандик. Бугуннинг ўзида эса учта тўп қўйвордик. Хатоларимизни чуқур таҳлил қиламиз ва керакли хулосаларни чиқарамиз. Суперлигадаги бошқа жамоаларга ўз ҳурматини сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, “Бунёдкор”нинг ўйин услуби ва ўз имзоси бор. Мураббий ишлаяпти ва буни натижалар кўрсатиб турибди. Миржалол Қосимов ўз фалсафасини жамоа ўйинига кирита олган. “Бунёдкор” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди, - дейди Андрей Сергеевич.