Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Элдор Сакаев: «Мухлисларимизга катта раҳмат»

Баҳо:
+ | -

«Истиқлол» ҳамда «Андижон» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг андижонликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Чунки «Истиқлол» жиддий рақиб эди. Қолаверса, бу жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда. Лекин биз футболчиларимизни фақат ғалаба қозониш руҳида тайёрладик. Айниқса, тезкор урилган гол руҳиятимизни янада кўтариб юборди.

- Бизни қўллаб-қувватлаш учун Андижондан келган мухлисларга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Биз Андижон халқи учун, уларни хурсанд қилиш учун ўйнаяпмиз. Шунингдек, бизга ажойиб шароитларни яратиб бераётгани учун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

- Айтишим керакки, дастлабки турда «Машъал»га қарши ўйинимиздан кўра бу сафарги беллашув биз учун оғир кечиши аниқ эди. Шунга қарамай, футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Голли имкониятлардан самарали фойдалана олганимиз туфайли ҳам ҳисоб йирик кўриниш олди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:28, 12.04.2018.
Ўқилди: 2004 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик