“Рома” аъзоси Даниэле де Росси “Лацио”га қарши кечадиган ўйиннинг асосий юлдузига айланади.
“Leggo” нашрига кўра, “Рома” мухлислари Рим дербиси вақтида де Россини олқишлашга тайёргарлик кўришмоқда. Сабаби, гарчи де Росси “Рома”да яна бир йил қолиши мумкинлигини таъкидлаган бўлса-да, айнан Рим дербиси унинг учун охирги ўйин бўлиши мумкин. Де Росси бутун фаолиятини “Рома”да ўтказмоқда.