Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Суперлига: Олмалиқда яна ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Мавсумдаги сафардаги бешинчи учрашувини ўтказган жамоамиз бу сафар – АГМК меҳмони бўлди. Ушбу баҳсга бўлган қизиқиш юқори эди. Боиси ҳар икки жамоа сўнгги турларни яхши ўтказишганди.

Учрашувни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. 2-дақиқада майдон эгалари Дарко Гожковичга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада вакилларимиз жарима зарбасига эга бўлишди. Бироқ Спремонинг зарбасини мезбонлар посбони қайтаришга эришди.

Биринчи бўлимнинг кўп қисми бизнинг устунлигимизда ўтди. Футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Лекин улардан фойдалана олишмади.

34-дақиқада мезбонлар гол уришган эди. Ҳакам офсайд қайд этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, жамоамизни дарвоза устуни голдан асраб қолди. Тайм сўнггида майдон эгалари анча жонланишди ва кетма-кет ҳужум уюштиришди.  Бироқ танаффусга жамоалар ҳисоб очилмаган ҳолда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни майдонга эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди. 54-дақиқада АГМК футболчилари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Лутфулло Тўраев зарбасини дарвозабонимиз маҳорат билан бартараф этди. 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ажойиб рейд уюштирди. Бироқ ҳужумнинг якуний қисми самарасиз чиқди.

66-дақиқада ҳисобни очишга жуда яқин келган эдик. Сўнгги паллада мезбон ҳимоячиси тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди. Бу вазиятда Бердиев-Мерзляков-Отақўзиев ижросида чиройли комбинация ташкил этилди.

68-дақиқада энди мезбонлар ўйинчиси Хуршид Мухторовда яхши имконият бўлган эди. Яхшиямки, у юзага келган вазиятдан фойдалана олмади.

Ўйин якунига қадар ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмаслик натижасида худди ўтган йил

Олмалиқда ўтказилган ўйинда бўлгани каби 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, жамоамизнинг тўплаган очколари 8 тага етди.

Ушбу учрашувда бош мураббиймиз бир қатор етакчи футболчиларга дам берганини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, ёш футболчимиз Достон Мелиқўзиев бугун суперлигадаги дебют учрашувида майдонга тушди.

Энди футболчиларимиз 7-турни ўз майдонларида “Насаф” жамоасига қарши ўтказишади. Мазкур ўйин 21 апрель куни бўлиб ўтади.

СУПЕРЛИГА. 6-ТУР

АГМК – “ҚЎҚОН-1912” – 0:0.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А. Нажафалиев (Тошкент).

Назоратчи – А. Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Р.Черников.

АГМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4. Хуршид Мухторов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Лутфулла Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Косминин, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 87. Вадим Чемиртан (17. Камолиддин Мурзоев-87).

Захира: 12. Роман Абдулов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Санжар Рихсибоев, 8. Музаффар Музаффаров, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Иброҳим Нўъмонов, 22. Абдумалик Абдуллаев, 77. Отабек Зокиров.

Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (15. Ойбек Рустамов-55), 17. Қувондиқ Рўзиев (38. Достон Мелиқўзиев-90), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-57).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 29. Игорь Таран.

Манба: www.kokan1912.uz
Киритилди: 20:25, 12.04.2018.
Ўқилди: 2490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.