Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Нўъмон Ҳасанов: “Мухлисларимизга миннатдорчилигимни билдираман”

Баҳо:
+ | -

АГМК –“Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз сардори Носир Отақўзиевлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Суперлигадаги ҳар бир ўйин оғир бўлади. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз.

Жумладан, бугунги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Курашларга бой ўйин бўлди. Бугун рақибга нисбатан бизга қийинроқ эди, чунки биз сафардаги бешинчи ўйинни ўтказдик. Бугун йўқотишларимиз бор эди.

Баҳодир Пардаев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ўйинни ўтказиб юборишди. Шогирдларимдан кўпроқ бир-бирларига қисқа пас беришларини сўраган эдим. Биринчи бўлимнинг 25 дақиқасида мен кутган ўйинни намойиш эта олишди.

Кейин эса бироз бошқача тўп суришди. Футболчиларимизни ҳам тўғри тушунаман. Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас. Шундай бўлса-да, саккиз очко олишга эришдик. Бу ёмон натижа эмас. АГМКда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бугун омадимиз келди. Сафардан бир очко билан қайтиш бу яхши натижа.

Бугун бизни қўллаб-қувватлагани Қўқондан кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. АГМКга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Носир Отақўзиев: Чиндан ҳам бугунги баҳс анча оғир кечди. АГМК яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Меҳнатларимиз зое кетмади. АГМКга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 23:37, 12.04.2018.
Ўқилди: 2055 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.