Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор"ни тарк этадими?

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна”га қарши баҳсда аламли мағлубиятдан сўнг барчанинг «Навбаҳор»дан ҳафсаласи пир бўлгани рост. “Лочинлар” қандайдир «фантастик» дақиқаларда дарвозадан бир эмас, икки эмас нақ учта тўп олиб чиқди.

Тўғриси, мен Сергей Лушан келгач «Сўғдиёна» кучайди, деган фикрдан йироқман. Жамоалар оддий ўйин кўрсатишди, голлар ҳам соддагина. Дарвоза ишғол қилинган вазиятларда гол муаллифларидан кўра - жамоани голдан сақлаб қолиши лозим бўлганлар катта саҳнага чиқди. Болаларча хатолар оқибатида шундай ҳолат вужудга келди.

Дангал гапни айтганда, «Сўғдиёна» билан Жиззахда ўтадиган кўп ўйинлар бироз ғалати ўтади. «Навбаҳор» Жиззахда ютиб туриб мағлуб бўлиши бу одатий ҳол, тарих саҳифалари бундан дарак беради. Ўша 5:4 ҳисоби билан якунланган ўйинда ҳам жиззахликлар иродали ғалабага эришганди. «Сўғдиёна» - ўта ноқулай ва «қулай» рақиб. Тушинганлар тушинди.

Эшитишимизга қараганда, бугун ёки эрта “Навбаҳор”да навбатдан ташқари йиғилиш бўлиши кутилмоқда. Йиғилишнинг асосий масаласи мағлубият ва Илҳом Мўминжонов. Ким билади дейсиз, балки Мўминжонов жамоани тарк этар? Билмадик!

Воқеалар ривожидан бироз илгарилаймиз. Дейлик, жамоамиз дастлабки босқичда кучли олтиликка кирди. Шунда кечаги мағлубият жамоамиз учун сариқ чақагаям арзимаслиги мумкин. «Сўғдиёна»нинг ҳозирги салоҳияти тан олиш керак, кучли олтиликка тортмайди. Шу боис «Навбаҳор» имкон борича юқори ўриндаги жамоалардан очко тортиб олиши керак. Ҳозирча буни яхши уддаламоқда «Навбаҳор». Кейинги турда «Бунёдкор» доғда қолдирилса, вазият режадагидек тус олади.

Мана «Нефтчи» қатор мағлубиятларга учрамоқда, лекин мураббийлар ўзгармади. Лушан келгани билан «Сўғдиёна» барибир аутсайдер бўлиб қолаверади. Шунинг учун, иккинчи босқичгача ёки мавсум якунигача Мўминжонов қолиши керак. Ярим йўлда жамоани қабул қилиб оладиган янги мураббий биз кутган натижани қўлга кирита олишига кафолат йўқ. Бу «ош»ни Мўминжонов пиширган, ўргилаб ҳам ўзи ейди. Шунчаки, жамоага ишонишда давом этиш лозим. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади, дўстлар!

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 13:33, 13.04.2018.
Ўқилди: 4524 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.