"Рома" дарвозабони Алисон Бекер ЕЧЛ яримфиналида "Ливерпуль" билан ўйинлар олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ливерпуль" ҳозир уда яхши ҳолатда, аммо биз бу ўйинларда ўзимизнинг энг яхши ўйинлармизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Муҳаммад Салоҳ билан яна учрашиш ёқимли бўлади.
"Барселона"ни ютиб, ўзгача иш бажардик. Бу стадиондаги фантасик муҳит сабабли бўлди. Бу жамоа учун тарихий натижа, аммо биз шу ерда тўхтамоқчи эмасмиз.
Бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйлаганим йўқ. Менда "Рома" билан шартнома бор. Барча ўй-хаёлларим шу ер билан боғлиқ, чемпионлар лигасида буюк ўйинларни бошдан кечирмоқчиман", - дейди Алисон.