Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Элдор Сакаев: «Водий дербилари» доимо шиддатли ўтган»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Элдор Сакаев ва жамоа дарвозабони Акмал Ортиқов иштирок этишди.

Элдор Сакаев (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): - “Водий дербиси” ўйинлари жамоалар қайси лигада иштирок этишлари ва баҳс қандай мусобақага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, доимо жанговар руҳда ўтган. Бундай учрашувларда ўзим ҳам кўп маротаба иштирок этганман. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади ҳамда курашларга бой тарзда ўтди. “Навбаҳор” яхши жамоа ва ҳужумкор ўйин намойиш этади.

Футбол шундай спорт турики, унда юзага келган барча вазиятлардан фойдаланиб бўлмайди. Акс ҳолда, учрашув ҳисоби бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Аммо бугун бизнинг омадимиз келиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Жамоамизнинг жорий мавсумда ва “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаганлигида, фақатгина дарвозабон ва ҳимоячиларнинг эмас, балки бутун жамоанинг муносиб ҳиссаси бор.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, дарвозабонимиз Ойбек Ортиқов ва ҳимоячимиз Иброҳим Отахонов олий лигада ўйнашган ва катта тажрибага эгалар. Демак, бу борада уларнинг ҳиссаларини ҳам таъкидлаш жоиз.

Акмал Ортиқов (“Андижон” жамоаси дарвозабони): - “Водий дербиси” ўйинларига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биз мазкур учрашувга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, бугунги баҳсда зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:54, 16.04.2018.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик