Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Лионель Месси ҳақида илиқ сўзлар билдирди.
“Менимча ҳозирги вақтда Месси дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. У билан бирга ўйнаш катта шараф.
Биз ҳаракатда давом этишимиз керак. Ахир “анорранглилар” ҳали иккита мусобақада қатнашмоқда. Фақат олдинга бориш лозим”, - дейди Коутиньо.