Англия Премьер-лигасининг 35-турида «Брайтон» «Тоттенҳэм»ни қабул қилди. «Фалмер – Зе Амекс» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Меҳмонлар сафида Ҳарри Кейн Сон Хин Миннинг пасидан кейин 48-дақиқада ҳисобни очди. Икки дақиқа ўтиб Паскаль Гросс пенальтини аниқ ижро этди ва ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Брайтон» АПЛдаги ғалабасиз сериясини давом эттирди (икки дуранг ва уч мағлубият).
«Тоттенҳэм» 68 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда, «Брайтон» 36 очкоси билан – 13-ўринда жойлашган.
Англия чемпионати, 35-тур
Брайтон – Тоттенҳэм 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 48 Кейн, 1:1 – 50, пенальти Гросс.
Брайтон – Райан, Даффи, Бонг, Сальтор, Данк, Стивенс, Кнокерт, Кайяль, Гросс, Искьердо (Марч, 77), Мюррей (Ульоа, 74).
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Орье, Вертонген, Лукас Моура (Ламела, 74), Ваньяма, Сиссоко (Дембеле, 74), Эриксен, Сон Хин Мин, Кейн (Льоренте, 85).
Огоҳлантириш: Данк (11).