“Арсенал” клуби ҳимоячиси Пер Мертесакер “тўпчиллар” мураббийи Арсен Венгерни истеъфога чиқиш қарори ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Бу хабарни эшитганимдан сўнг кўнглимдан қил ҳам ўтмади. Арсен Венгер “тўпчиллар”ни кўп йиллар давомида бошқариб келди. У ҳар доим мени қўллаб-қувватлар эди.
Айнан уни деб “Арсенал”га ўтганман. Венгер жамоа рамзи эди. Ундан миннатдорман. Ҳозир, руҳан қийналяпман. Лекин хайёт бир жойда тўхтаб қолмайди. Биз йўлимизда давом этишимиз шарт”, - дейди Пер.