19 апрель санасида бошланган Ўзбекистон Суперлигаси 7-тур баҳсларига бугун якун ясалади. Кун тақвимидан икки учрашув ўрин олган.
Улардан биринчиси Қўқонда бўлиб ўтади. Унда мезбон «Қўқон-1912» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини якунлаб, бор эътиборини Суперлигасига қаратишга мажбур бўлган Қаршининг «Насаф» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув 18:00 да бошланади. Ўйин Sport-TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Иккинчи учрашув эса Тошкентда кечади. Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини эрта якунлашга мажбур бўлган жамоалардан яна бири Тошкентнинг «Локомотив»и ўз майдонида «Сўғдиёна» қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради. Мазкур ўйин 20:00 да бошланиши белгиланган. Бу беллашув ҳам Sport-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.
Суперлига
7-тур беллашувлари
21 апрель, шанба
«Қўқон-1912» — «Насаф» 18:00
«Локомотив» — «Сўғдиёна» 20: