Миланинг “Интер” клуби собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци “Зенит” бош мураббийи Роберто Манчини Италияни бошқариши ҳақида хабарга изох берди.
“Италия ЖЧга бормайди. Биз эса бунга кўнишимиз керак. Энди барчасини қайта бошлашимиз керак. Манчини? У ўз номзодини таклиф қилди. Демак, буёғига Манчини ўзини кўрсата олиши шарт”, - дейди Матерацци.