Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Мўъжизакор галиадор

Баҳо:
+1 | -

Ўзбек футболи ҳамиша ўз дарвозабонлари билан ном қозонган. Жумладан жаҳон даражасидаги голкипер Юрий Пшеничников ҳам ўзбек футболи тарбияланувчисидир. Шунингдек, Ўзбекистонда Юрий Шейкин ҳам алоҳида маҳорати билан ажралиб турган. Тўғри, у жаҳон футболида айтарли ном қолдирмаган. Лекин 1994 йилги Осиё ўйинларининг ярим финал ва финал учрашувларида фантастик ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган. Айнан ўша мусобақадан сўнг «Трактор»нинг танилмаган посбони ўзбекистонлик ва осиёлик футбол мухлисларининг кумирига айланганди.

Осиё ўйинлари-94 ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея термасига қарши учрашувда Шейкин ажойиб ўйин намойиш қилганди, дарҳақиқат. Ўшанда у ҳақиқий мўъжиза кўрсатган. Хуллас, Юрий ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган, Азамат Абдураимовнинг ягона голи эса Ўзбекистон термасини финалга олиб чиққанди.

Учрашувдан сўнг кореяликлар устози Анатолий Бишовец қуйидагиларни айтиб ўтганди: «Ўйиннинг расмий кўрсаткичларини келтириб ўтишим мумкин. Биз дарвоза томон 27та зарба йўлладик, улар 3та. Биз 20 марта бурчакдан тўп киритдик, улар 2 марта. Иккинчи қаватда 6-7та вазиятдан фойдалана олмадик. Рақиб дарвозабони Шейкин майдонда мўъжиза яратди. Шунингдек, ҳимоячилар ҳам ажойиб ҳаракат қилишди. Абдураимов эса дарвозамизни 30-35 метрлардан ишғол қилди. Тўп майдонга тегиб, дарвозабон қўллари устидан ошиб тўрдан жой олди».

Шунингдек, Шейкин Хитой термасига қарши финал учрашувида ҳам ўзини кўрсатганди. У жамоамизни бир нечта голдан қўтқариб қолган. Якунда термамиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритганди.

Юрий Шейкин 1963 йилнинг 10 апрель куни Тошкентда туғилган. Футболчилик фаолиятини 1983 йили Хоразм вилояти Боғот туманининг «Наримончи» жамоасида бошлаган. Кейинчалик фаолиятининг асосий қисмини Тошкентнинг «Трактор» клубида ўтказган. Шунингдек, «Шахтёр» (Ангрен), МҲСК (Тошкент), «Машъал» (Муборак), «Зарафшон» (Навоий) жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ўзбекистон терма жамоасига 1994 йили жалб қилинган. У миллий терма сафида 8та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 4 марта тўп олиб чиққан. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби. 1996 йили МҲСК таркибида Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. 1994 йил якунларига кўра, «Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси» сўровида Игорь Шквирин ва Миржалол Қосимовдан кейин 3-ўринни банд этган.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси, Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинарида муваффақиятли иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

У 37 ёшида (2000 йил) фаолиятини якунлаб, доимий яшаш учун Россияга кўчиб кетганди. Бироқ янги ҳаётга кўникиши қийин бўлди - хасталик... Юрий Шейкин 2011 йилнинг 5 январь куни Великий Новгород (Россия) шаҳрида оламдан ўтди.

Мавлон Шукурзода

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:54, 22.04.2018.
Ўқилди: 4444 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.