Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистонда бошқа спортчилар қаторида футболчилар ҳам допинг текширувидан ўтишади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, юртимизда соғлом ва хаққоний спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Қарор билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг «Миллий антидопинг хизмати» негизида «Спорт психологияси бўлими"ни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, Агентлик таркибида 3 та бўлим ва 2 та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва хаққоний спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимизда ҳалол футболни тарғиб қилиш, турли қинғирликлар ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида, футболчилар ўртасида ҳам допинг текшируви йўлга қўйилади.

Футбол учрашувлари якунига етганидан кейин ПФЛ расмий вакилининг талабига кўра жамоадаги исталган футболчи (ҳаттоки у майдонга тушмай, фақат захирада ўтирган бўлса ҳам) допинг текшируви учун олиб қолинади.

Бундан ташқари, допинг текширувини амалга оширувчи махсус мутахассислар исталган жамоанинг машғулотига ташриф буюриб, исталган футболчини ёки бутун жамоани допинг текширувидан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Текширувлар натижасида, таъқиқланган моддаларни истеъмол қилган футболчилар аниқланса, уларга нисбатан қатъий жазо чоралари қўлланилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:16, 23.04.2018.
Ўқилди: 2233 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.