Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Фиръавн империяга қарши. ЕЧЛ ярим финалининг биринчи ўйини арафасида

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида бугун ва эртага ярим финалнинг биринчи учрашувлари ўтказилади. «Трибуна» учрашувлар анонсини тақдим этади.

«Ливерпуль» - «Рома»: Салоҳ номли ўйин

Бу мавсум мисрлик футбол юлдузига аталмоқда. Ҳозирда Салоҳ - шунчаки футболчи эмас. Яқиндагина Салоҳ иштирокида наркотикка қарши ижтимоий реклама ишланди. Асосий ролни «Ливерпуль» ҳужумчиси ижро этган. Салоҳ мисрликлар учун идеалга айланмоқда. Ролик охирида у шундай дейди: «Сен наркотиклардан кучлисан». Бир неча кун ўтиб, Миср Ижтимоий таъминот вазири Гада Валиотметила гиёҳвандликдан тузалишни истаб қилинаётган қўнғироқлар сони 400 фоизга кўтарилганини маълум қилди.

Мисрда Салоҳ - фиръавнга айланган. Ўтган мавсумда у императорга ёрдам берарди. Ўшанда мисрлик футболчи «Рома»да Франческо Тотти билан ўйнарди. У ўтган мавсумда Италия чемпионатининг 31 ўйинида 15 гол урди. Ўтган мавсумда ҳам у ўзини намоён қилганди, аммо кўпчилик у кейинги мавсумда Англия чемпионатини ағдар-тўнтар қилишини тахмин қила олмасди. У ўтган ҳафтада «Ливерпуль» сафида 31-голини урди ва Англия чемпионатида бир мавсумда кўп гол уриш бўйича рекордни такрорлади, кўп ўтмасдан мавсумнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни қабул қилиб олди.

Тақдирлаш маросими якунланиши билан Юрген Клоппдан у видеотабрик олди: «Кубокни ташла ва Ливерпулга қайт. Сешанба куни ўйин бор».

«Рома» - ярим финалда яққол аутсайдер, аммо ўтган босқичда ҳам ҳамма шундай деб ўйлаганди. Римликлар эса енгилмас «Барселона»ни йирик ҳисобда енгиб, турнирдан чиқариб юборди. Шу туфайли «Ливерпуль»ни ҳалитдан финалга олиб чиқиш ўринсиз. Римликлар жамоаси рақибларга ҳурмат билан муносабат билдирмоқда: «Реал» ва «Бавария» жуда кучлидир, «Ливерпуль»дагилар эса худди биз каби ҳақиқий жангчилардир», деди Найнголан.

Бу клубни ярим финалда кутмаганлар кўнишга мажбур. «Ливерпуль»нинг бу мавсумдаги ҳужумкорлигига ҳар қандай клуб ҳавас қилади, «Рома» гладиаторча характер кўрсатмоқда. Аввалига «бўрилар» «Шахтёр»га қарши биринчи мағлубиятли ўйиндан чиқиб кетишди, кейин «Барселона»га қарши қарама-қаршиликда қаҳрамонлик кўрсатилди. Ҳаммо Салоҳ ва Месси тўқнашувини кутганди – аммо буни яна кутишга тўғри келади.

«Ливерпуль» - «Рома» учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади, учрашувни Матч ТВ орқали томоша қилиш мумкин.

«Реал» - «Бавария»: Инқироздаги грандлар

Икки клуб ҳам ўнлаб йиллар давомида барқарорликни сақлаб тура оладиган гранд жамоалардир. Германиянинг абадий чемпиони ва Европада кўп марталаб энг яхши жамоа. «Реал» ҳам, «Бавария» ҳам ҳар қандай рақиб учун қўрқинчли кўринишда бўлиб келган, аммо бу мавсумда икки гранднинг ҳам ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Мюнхенликлар бундеслигани яхши бошлай олишмади, Парижда ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинида жавобсиз 3та гол қабул қилишди, Карло Анчелотти ишдан ҳайдалди. «Қироллик клуби» эса янаям кўпроқ вақт бир жойда депсиниб турди ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлади, жамоа «Тоттенҳэм»дан ортда қолди, ўз уйида ўтган класикода йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Зинедин Зидан мавсум давомида ўзининг «Реал»даги ўрнини йўқотишига бир бахя қолди, Анчелотти ўрнига тайинланган Юпп Ҳайнкесдан мўъжиза кутилмади. Аммо мадридликлар «ПСЖ» ва «Ювентус» тўсиқларидан ўтди, «Бавария» эса айни вақтда требль қилиши мумкин бўлган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу ниманинг эвазига бўлди. Шунчаки, ҳақиқий суперклублар инқироз даврида ҳам юқорида қола олади. «Одамлар «Реал»га ҳасад билан қарашади, чунки «Реал» қаторасига 8 мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди», дея ўйиндан олдин фикрларини билдириб ўтган Лукас Васкес. Йўқсачи? Шунингдек, Криштиану Роналдунинг ўзигагина ҳам ҳасад қилиш мумкин, у Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги ўйинларининг барчасида гол урди.

«Бавария»нинг асосий юлдузи Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида барча ўйинларда гол урмаяпти, аммо Левандовскида «Реал»нинг нишонида қолиш учун имконият бор. Ярим финал учрашувлари арафасида  журналисти Гийом Балаге айтдики, Левандовски Мадридга келишни истайди. Унинг айтишича, ушбу польшалик футболчи жамоадошларига «Реал» уни Бензема ёки Бэйл ўрнига олмоқчилигини айтган. Бу хабар «Қироллик клуби»га қарши ўйинлар арафасида тарқалди, 5 йил муқаддам «Боруссия» сафида Левандовски «Реал»га 4 гол урганди ва «Бавария»га ўтганди. Тарих такрорланадими?

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 21:10, 24.04.2018.
Ўқилди: 4326 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.