“Арсенал” ёзда “Рома” аъзоси Ража Наингголанни сотиб олмоқчи.
“The Sun” нашрига кўра, футболчининг сотиб олинишини Луис Энрике истамоқда. Испаниялик мутахассис янги мавсумда “Арсенал”ни бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
“Канонирлар” раҳбарияти Энрикетининг талабини қондиришга тайёр. “Арсенал” 29 ёшли бельгиялик футболчи учун 45 млн фунт тайёрлаб қўйди.
Наингголанга, шунингдек, “Челси” ва “Манчестер Сити” ҳам қизиқяпти.