Кириш Регистрация

«Андижон» - «Шўртан» ўйинолди йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, бугун ПРО-Лиганинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Турнир пешқадами «Андижон» жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилади.

Кеча меҳмонлар тушликдан сўнг, Андижон шаҳрига етиб келди в «Олтин водий» меҳмонхонасига жойлашди. Кечки пайтга «Соғлом авлод» стадионида учрашув комиссари Роман Черников бошчилигида ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўйин олди йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Роман Черников одатга кўра, ҳар икки жамоа расмийларига амал қилиниши керак бўлган жиҳатлар ва таъқиқланган нарсалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.

Тадбир сўнггида ҳар икки жамоанинг бугунги ўйинда қандай рангли либосда харакат қилиши маълум бўлди. Унга кўра, мезбгнлар - «Андижон» жамоаси оқ рангли либосда, меҳмонлар - «Шўртан» жамоаси эса кўк рангли либосда ўйнайдиган бўлди.

Ушбу митинг-йиғилиш якунига етгач, «Шўртан» жамоаси «Соғлом авлод» стадионида ўйин олди машғулотини ўтказди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:18, 28.04.2018.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик