Кириш Регистрация

Осиё Олимпия Кенгаши раҳбари Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Ўзбекистонга етиб келди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши ўртасида яқин дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Миллий олимпия қўмитаси бугунги кунда ушбу дўстлик алоқаларни кенгайтириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда, МОҚ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра бугун, 28 апрель куни Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах бошчилигидаги делегация юртимизга етиб келди.

Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар кутиб олишди.

«Қўлга киритилаётган муваффақиятларимизда сиз билан олиб бораётган ҳамкорликнинг аҳамияти катта. Сиз амалга ошираётган ишлар қанчалик қийин, мураккаб, машаққатли эканлигини жуда яхши биламиз. Ўзбекистон спорт оиласи ва халқимиз буни жуда қадрлайди. Чунки, бу осон иш эмас», – деди Шоакрам Исроилов мартабали меҳмонни қаршилар экан.

Ўз навбатида Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах юртимизга ташриф буюрганидан хурсанд эканлигини қайд этди.

«Энг аввало, ҳамкорлик учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Юртингиз ажойиб. Осиё мамлакатларининг ҳамкорлиги, бирдамлиги жаҳон миқёсида албатта ўз самарасини беради. Сиз Жакартадаги Осиё ўйинларига ҳам ҳудди шундай юқори кайфиятда боришингиз лозим. Ҳукумат ва спортнинг, аниқроқ айтадиган бўлсак, вазирлик ва МОҚнинг ҳамкорликда ишлаши жуда яхши. Бу борада тушунмоқчиликлар бўлмаслиги керак. Сизларда жуда яхши бошқарувчи бор – деди ал-Сабах.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Осиё Олимпия Кенгаши шаъфелиги остида ўтказиладиган турли мусобақаларда иштирок этиб келади. Ёзги ва қишки Осиё ўйинлари, ўсмирлар Осиё ўйинлари, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Осиё соҳилбўйи ўйинлари шулар жумласидандир.

Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг пойтахтимизга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, спортчиларимизнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Тошкентга уюштирган сафари давомида Шайх Аҳмад ал Сабахга Осиё Олимпия Кенгаши аъзоси, “Осиё ўйинлари-2018” директори Ҳайдар Фармон ҳамроҳлик қилмоқда.

Бироздан сўнг, мартабали меҳмонлар Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюради ва бу ерда Қўмита Президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шокром Исроилов билан расмий учрашув ўтказади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:10, 28.04.2018.
Ўқилди: 2503 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.