Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Сурхон» - «Динамо»: 21-тўқнашув кимга аталади?

Баҳо:
+ | -

Бугун, Про-Лига 6-тури доирасидаги марказий учрашув Термизда “Сурхон” ҳамда Самарқанднинг “Динамо” клублари ўртасида кечади. Шиддатли ўтиши кутилаётган тўқнашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташладик.

ЖОРИЙ МАВСУМДА...

Суперлигага чиқишни мақсад қилган ушбу жамоалар мавсумни кутилган даражада бошлай олишди дейиш қийин. “Сурхон” айни дамда 5 ўйиндан кейин 8 очко билан 4-ўринни банд этган бўлса, “Динамо” 5 баҳсдан кейин 2 очко билан 8-поғонада бормоқда.

“Сурхон” жамоасининг натижалари:

1-тур. Сурхон дам олди.

2-тур. Сурхон – Шўртан – 0:0

3-тур. Орол – Сурхон - 1:4

4-тур. Сурхон – Андижон - 3:1

5-тур. Норин – Сурхон - 0:0.

6-тур. Сурхон – Динамо

“Динамо” жамоасининг натижалари:

1-тур. Норин – Динамо - 0:0

2-тур. Динамо дам олди.

3-тур. Динамо – Машъал - 0:1

4-тур. Истиқлол – Динамо - 2:1

5-тур. Динамо – Хоразм - 1:1.

6-тур. Сурхон – Динамо

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Термиздаги баҳсни Шерзод Қосимов бошчилигидаги пойтахтлик ҳакамлар бошқариб бориши маълум қилинган.

Про-Лига. 6-тур. 2 май (чоршанба)

“Сурхон” – “Динамо”

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Ҳ.Шодмонов (Бухоро), Т.Гайнуллин (Тошкент).

Назоратчи – О.Рубаков (Тошкент).

Комиссар – С.Қудратуллаев.

Шаҳар ва стадион: Термиз, «Алпомиш» ўйингоҳи.

Учрашув вақти: 18:00.

ЭСКИ ТАНИШЛАР...

“Сурхон” таркибида ушбу баҳсда асосий дарвозабон Руслан Матниёзов майдонга тушмайди. ПФЛ футболчини иккита ўйинга дисквалификация қилган. Термизликлар сафидаги Фарҳод Тожиев ва Иброҳим Раҳимовлар “Динамо” жамоасининг собиқ футболчилари саналишади. Ҳар икки футболчи бугун “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 21-ТЎҚНАШУВ

1992 йилдан буён “Сурхон” ва “Динамо” клублари чемпионат доирасида 20 маротиба ўзаро тўқнаш келишган. Бу борада устунлик Самарқанд жамоасида. “Динамо” 20 ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонган, 7 ўйинда “Сурхон” ғолиб бўлган. 5 та учрашув эса дуранг натижа билан тугаган. Голлар нисбати, 27-24 “Сурхон” фойдасига.

Сўнгги учрашувлардаги натижалар:

25.09.2004. Динамо - Сурхон - 1:0

03.05.2004. Сурхон – Динамо – 3:0

27.09.2003. Динамо – Сурхон - 3:0

26.04.2003. Сурхон - Динамо - 2:1

04.09.2002. Сурхон – Динамо - 2:0

18.05.2002. Динамо – Сурхон - 2:0

17.09.2001. Сурхон – Динамо - 1:0

04.05.2001. Динамо – Сурхон - 4:1

20.09.2000. Сурхон – Динамо - 5:3

29.04.2000. Динамо – Сурхон - 2:1

04.09.1999. Динамо – Сурхон - 1:1

18.05.1999. Сурхон – Динамо - 1:2.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 15:11, 02.05.2018.
Ўқилди: 3706 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.