“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Атлетико”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин шидатли тарзда ўтди, биз бор кучимизни бердик. “Атлетико”ни табриклайман.
Менимча, Европа Лигасини айнан улар ютишади. Биз ҳужумларни якунлай олмадик.
Агар иккита ўйиндаги хавфли вазиятларни ҳисоблаб чиқса. Биз тушкунликка тушишимизга етарлича асос бор.
Ҳаммасини биринчи ўйиндайёқ ҳал қилиш керак эди. “Атлетико” яхши ҳимояланди.
Годин 5-6 голдан сақлаб қолди. Бундай ўйиндан кейин мусобақадан чиқиб кетиш оғир ботар экан.
Жуда хафаман ва норозиман. Энди жамоа раҳбарлари келаси мавсумда нима қилишни ўйлашлари керак.
Косьельнини жароҳати оғирга ўҳшаб кўринди. Лекин бир мўжиза бўлиб қолишини кутамиз. Менимча, пайларини чўзиб олди.
Лекин мен шифокор эмасман. Футбол баъзида шавқатсиз бўлади, баъзида эса ҳурсанд қилади”, - дейди Венгер.