“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне УЕФА томонидан 4 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Симеоне “Арсенал”га қарши ўйинда ҳимоячи Шиме Врсалько четлаштирилгандан сўнг Клеман Тюрпен бригадасига норозилик билдириб, устига-устак ҳакам манзилига ноурин сўзлар айтган.
Аргентиналик мутахассис “тўпчилар”га қарши биринчи ва иккинчи уйинни трибунадан томоша килган эди. Шунингдек, Симеонега 10 минг евро жарима хам солинган.