Қатар ва Япония терма жамоалари 2019 йилда Бразиялияда ўтадиган Америка кубоги мусобақасида қатнашади.
Бу ҳақида Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) матбуот хизмати маълум қилди.
Бу термаларнинг таклиф этилиши ушбу мусобақага Осиёда катта қизиқиш борлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, КОНМЕБОЛ дунё футболи ривожига ўз ҳисссасини қўшмоқчи.
КОНМЕБОЛ байроғи остидаги Копа Америка (Америка кубоги) мусобақаси 1916 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. 1993 йилдан буён мусобақада 12 терма амоа иштирок этади, конфедерация доирасидаги 10та терма жамоадан (Бразилия, Аргентина, Уругвай, Чили, Перу, Эквадор, Колумбия, Венесуэла, Парагвай, Боливия) ташқари четдан яна икки терма амоа таклиф этилади, асосан КОНКАКАФ вакили. Аммо 1999 йилда Япония терма жамоаси таклиф этилган. 2022 йилда Қатарда Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Америка кубоги Бразилияда 2019 йилнинг 14 июнидан 7 июлигача бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Чили термаси ҳисобланади.