Суперлиганинг 10-турида "Қизилқум" - "Металлург" учрашувидан сўнг (1:2) матбуот анжумани ўтказилди. Унда "Металлург" жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.
"Ўйин оғир бўлишини кутгандик. Қизилқум сўнгги турлардаги ғалабадан кейин руҳий кўтаринкиликда эди. Мазкур ўйин қиймати олти очкога тенг эди. Шу боисдан жиддий тайёргарлик кўрдик. Айниқса легионер учликни ёпиш биринчи галдаги вазифамиз эди, буни қисман уддаладик. Элгужа барибир гол уриб маҳоратли эканлигини исботлади.
Тўғриси Навоийга ижобий натижа учун келгандик. Ғалаба бизни икки ҳисса қувонтирди. Менимча қайд этилган ҳисоб ҳаққоний, ўйинга мос бўлди. Биз қарши ҳужумда кўпроқ вазиятлар яратдик. 2:0 дан кейин масалани узил кесил ҳал этишимиз ҳам мумкин эди. Учрашув охирига келиб ташаббусни мезбонларга бериб қўйдик ва бунинг учун жазолаништмизга сал қолди. Бизни қўллаб қувватлаб турган ва ишонган барча мухлисларимизга миннатдорлик билдираман, - дейди Андрей Шипилов.