Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Тарихдаги энг сермаҳсул ярим финал ёхуд ЕЧЛ фактлари

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта энг севимли турнирлардан бири – Европа чемпионлар лигаси навбатдаги мавсумининг финалчилари аниқлашди.

Унга кўра кетма-кет учинчи марта финалга йўл олган Мадриднинг «Реал» клуби бу сафар «Ливерпуль»ни имтиҳондан ўтказадиган бўлди.

Бугун эътиборингизга ярим финалда қайд этилган эътиборга молий кўрсартгичларни келтириб ўтмоқчимиз. Диққат қилинг бунақаси ЕЧЛда олдин бўлмаган...

   «Рома» ва «Ливерпуль» қарама-қаршилигида самарадорлик бўйича ЧЛ тарихидаги ярим финаллар рекорди қайд этилди - 2та ўйинда 13та гол. Эслатма, 24 апрель куни Ливерпулда кечган биринчи баҳсда мезбонлар 5:2 ҳисобида устун келишганди.

  «Ливерпуль» ЧЛнинг битта мавсумида кўп гол уриш бобида ажойиб кўрсаткичга эришди - 14та ўйинда 46та. Умуман, бу натижа нафақат ЧЛ, балки барча еврокубок турнирлари учун мутлақ рекорддир. Бунга қадар самарадорлик бўйича энг юқори кўрсаткич «Барселона»га тегишли эди - каталонияликлар ЧЛ-1999|2000 доирасидаги 16та ўйинда 45та гол уришганди.

  «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане жорий турнирдаги голлари сонини 9тага етказди. Унинг ҳужумдаги шериклари - Роберто Фирмино ва Муҳаммад Салоҳ ҳисобида 10тадан гол бор. Хуллас, «Ливерпул»нинг ҳужумкор триоси сермаҳсуллик бобида ЧЛнинг янги рекордчисига айланди - жами 29та гол.

28та голга тенг аввалги рекорд «Реал»даги учлик (Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйл) томонидан мавсум-2013|2014да қайд этилганди.

  «Рома» жорий мавсум «Ливерпул»ни мағлубиятга учратган биринчи жамоа бўлди. Юрген Клопп дружинаси Римдаги ўйинга қадар турнир доирасида 13 марта майдонга тушиб, 9та ғалаба ва 4та дуранг қайд қилганди.

  «Реал» кетма-кет 3 марта турнир финалига чиққан учинчи жамоа бўлди. Мадридликлардан олдин «Милан» (1993-1995 йиллар) ва «Ювентус» (1996-1998 йиллар) клублари шундай натижага эришганди. Қолаверса, «Реал» охирги 5та мавсумнинг 4тасида ҳал қилувчи баҳсга йўл олгани билан мақтаниши мумкин.

Чемпионлар кубоги даврида «Аякс» (1969-1971, 1972-1973 йиллар) ҳам худди шундай натижага эришганди. Умуман, «Қироллик клуби» Киевда турнирнинг янги тарихи (1992 йилдан буён)да 7-марта финал иштирокчисига айланади. «Милан» ва «Ювентус» клублари эса ҳал қилувчи баҳсда 6 мартадан ўйнаган.

  «Бавария» шу билан ЧЛ «плей-офф» босқичларида қаторасига 5-марта испан жамоаларига йўл бўшатди. Мюнхен клуби 2014 йили ҳам ярим финалда айнан «Реал»га бас келолмаганди, кейин тегишлича «Барселона» ва «Атлетико» олдида ожиз қолди.

  «Реал» етакчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида 6-марта финалга йўл олди. 33 ёшли португалиялик юлдуз бунга қадар мадридликлар сафида 3 марта финал юзини кўрганди. Қолган 2та финалда эса «МЮ» шарафини ҳимоя қилган.

Қисқаси, Роналду турнирнинг янги тарихида финалга кўп чиқиш бўйича «Милан»нинг собиқ сардори қайд этган рекордни такрорлади. ЧК|ЧЛни умумлаштирган ҳолда айтсак, португалиялик футболчи бу борада фақат 3 киши (Мальдини ва Хенто - 8тадан финал, ди Стефано - 7та финал)дан ортда қолмоқда.

  «Реал» дарвозабони Кейлор Навас «Бавария»га қарши жавоб баҳсида 8 марта «сэйв» кўрсатди. Бу «Қироллик клуби» учун охирги 10 йилликда ЧЛ ўйинларида кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Яъни шунча вақт давомида «Реал»нинг бирор кипери 1та учрашувда Коста-Рика термаси вакиличалик кўп «сэйв» амалга оширмаганди.

  «Реал» бош мураббийи сифатидаги ишини 2016 йилнинг 4 январида бошлаган Зайниддин Зидан турнирнинг ортда қолган 9та «плей-офф» тўқнашувидан бирортасини бой бермади. Умуман, 45 ёшли франциялик мутахассис «Реал»ни ЧК|ЧЛ финалига 3 марта етаклаган биринчи мураббийдир.

  «Реал» футболчилари биринчи гол урилган вазиятда тўпни бир-бирларига нақ 28 марта узатишди. Хуллас, Карим Бензема 28-«пас»­дан кейин рақиб дарвозасини нишонга олди. Бу жорий мавсум 1та гол йўлидаги «пас»лар сони бўйича иккинчи яхши натижадир. «Барселона» ва «Олимпиакос» ўртасидаги ўйинда Люка Динь 29-узатмадан ке-йин гол урганди.

  «Реал» Карим Бенземанинг 2та аниқ зарбаси эвазига еврокубокларда ўз майдонидаги голли сериясини 42та ўйинга етказди. Бу 1961-1984 йиллар оралиғида «Тоттенхэм» томонидан қайд этилган рекорднинг такрорланишидир. Қизиғи, «шпорлар» серияси 1985 йили мартда айнан «Реал»га қарши кечган учрашувда узилганди - 0:1.

  «Реал» тўпурари Криштиану Роналду ЧЛда 152-марта майдонга тушиб, турнир гвардиячилари рўйхатида «Барселона фахри Хави (151та)­-дан ўзиб кетди ва майдон ўйинчилари орасида 1-ўринга кўтарилди.

Гвардиячиларнинг умумий рўйхатида «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс пешқадамлик қилмоқда. Айни пайт «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган кипер ҳисобида 167та ўйин бор.

ЭНГ СЕРМАҲСУЛ ЯРИМ ФИНАЛ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:52, 08.05.2018.
Ўқилди: 10105 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.