Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Топ-клубга тезроқ ўтиши керак бўлган футболчилар. Топ-7

Баҳо:
+1 | -

Бугун эътиборингизга жамоасини тезроқ ўзгартириши керак бўлган футболчиларнинг топ еттилигини тақдим этамиз.

7-ўрин. Набил Фекир (“Лион)

Рейтингимизни Набил Фекир очиб беради. Ихчамгина жуссаси билан майдонда ақл бовар қилмас ишларни амалга ошираётган «Лион» жамоаси сардори ҳозирда кўпчиликни ўзига қарата олган, десак адашмаган бўламиз. Айниқса, бу мавсуда у ажойиб ўйинларни ўтказди. Ҳозирда у спорт формасининг чўққисига чиқиб келяпти, лекин хали терма жамоа даражасига чиқа олмади. Фекирнинг имкониятлари «Лион» жамоасидан кучлироқ клубда ўйнашга бемалол етади. У терма жамоада ўйнаши учун ҳам жамоасини алмаштириши керак.

6-ўрин. Фред (“Шахтёр”)

Бразилиялик иқтидор эгаси ўзининг бошқа собиқ жамодошлари (Виллиан, Фернандиньо, Фернандо) сингари улкан потенциал эгаси. Ҳозирда унинг атрофида бир неча топ-клублар «ўралашиб» юришипти. Фред тезроқ жамоани ўзгартириши керак. Чунки кейинги мавсумда унга қизиқиш билдираётганнинг сони камайиши аниқ.

5-ўрин. Айосе Перес ("Ньюкасл")

Кўпчиликни ҳайрон қолдирган ҳолда 5-ўринда — Айосе Перес. “Ньюкасл” жамоасининг сўнгги йилардаги ўзига хос юзига айланиб бораётган бу ёш иқтидор эгаси бекорга бизнинг рейтингимизга кирмади. Жуда ёшлигидаёқ «Туманли албион»даги катта ўйинларда ўзини йўқотиб қўймаган бу шоввознингўсиши учун имконият бор. Ҳали яна ҳам потенциалини ошириши мумкин, лекин бунинг учун ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги лозим.

4-ўрин. Мемфис Депай (“Лион”)



Мемфис «Манчестер Юнайтед»га келганида кўпчилик «7-рақамнинг эгаси келди», — деб ўйлаган эди. Лекин, аммо, бироқ…Ўша пайт унга нимадир етишмаган эди. Руҳан бироз толиққан Мемфис Лион шаҳрига кўчиб кетди… Бу унинг ҳаётидаги энг тўғри қарорларидан бири бўлса ажаб эмас. Чунки у икки қадам олдинга ташлаш учун бир қадам ортга чекинган эди. Икки қадам олдинлаб, аллақачон яна хаммани ўзига қаратишнинг уддасидан чиқди. «Лион» жамоасига келиб ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўсишга муваффақ бўлди. Ҳозирда унинг кўзларида ўша пайт «Манчестер Юнайтед»да сезилмаган ўзига ишонч ҳиси шундоқ кўриниб турибди.

3-ўрин. Александр Головин (ЦСКА)



Кўпчилик мухлисларнинг ҳайрон қолишига арзийдиган ўрин, лекин бунинг изоҳи оддий. Головиннинг ўйинларини томоша қилинг. Бу рус йигити майдон марказида ҳужум бошлаётганида югураётганга сира ўхшамайди, ҳудди учиб кетаётгандек ҳис уйғотади кишида. Бу ўринга муносиб кўрилишининг сабаби рейтингимиздаги ундан аввалги ўринларни эгаллаган футболчилардан ҳам кўпроқ бу футболчининг иқтидори хавф остида. Чунки Россия ички чемпионатида кўплаб иқтидорларни бой берди. Навбат Головинга келмасидан олдин у тезроқ кетиши керак. Унга инглиз клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Головиннинг ҳужум бошлаш маҳорати ҳозирда экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Рус мухлисларининг ундан умиди катта.

2-ўрин. Марко Ройс («Боруссия» Дортмунд)

Ҳа, Клопп қуриб кетган «Боруссия»нинг деворлари тобора нураб бормоқда. Жамоа секинлик билан Европанинг ўртамиёна жамоасига айланиб бормоқда. Клопп давридаги жамоадан деярли ҳеч нима қолмади. Ройс билан бир вақтда дунёга танилган юлдузлар (Гётце, Хуммелс, Гюндоган, Левандовски) аллақачон топ клубларга ўтиб кетишди. Лекин, Ройс чўкаётган кеманинг капитани образида, гўё. Гарчи, бир неча топ-клублар қизиқиш билдираётган бўлса-да, лекин у кетишни хоҳламаяпти.

1-ўрин. Мауро Икарди («Интер»)

Ажойиб ҳужумчи, ”гол машинаси”, ”Интер”нинг ҳам сардори, ҳам юраги, мухлислар ёқимтойи, э, санасак унда анча-мунча мақтовга лойиқ жиҳатларни топсак бўлади, лекин энг қизиқ томони, у терма жамоадан тушиб қолди. Дунёнинг энг кучли клуби бўлган «Реал» дек жамоа ишқида ёнаётган футболчи, баъзи бир экспертларнинг айтишича, «энг яхши 9-рақам ўйинчиси» бўлишига қарамасдан мундиалсиз қолиб кетсая… Унда иккита вариант бор: ё «Интер»да қолиб, «Рома»нинг Тоттиси сингари клуб афсонаси бўлиб қолиш, ёки вақтида жамоани алмаштириб юқорироқ даражага чиқиш. У қайси йўлни танласа ҳам адашмайди, аммо индивидуал ютуқлар учун жамоасини алмаштириши керак, назаримизда.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:23, 08.05.2018.
Ўқилди: 10172 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.